19:56 / 11.10.2019
3 061

Миллий гвардия ходимлари ўзини сувга ташлаган аёлни қутқарди

Миллий гвардия ходимлари ўзини сувга ташлаган аёлни қутқарди
Жорий йил 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан қўриқланаётган Амударё устидаги тоифаланган «Қипчоқ понтон кўприги»дан номаълум сабабларга кўра ўзини сувга ташлаган аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати маълумот берди.

Маълум бўлишича, 2019 йил 10 октябрь куни соат 11:30 лар чамасида «Cobalt» русумли автомашинадан номаълум аёл киши кўприк олдида тушиб қолиб, ўзини дарёга ташлаган. Кўприк ҳудудида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимлари бу ҳолатни кўриб, зудлик билан чўкаётган аёлни сувдан олиб чиққанлар.

Тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати ҳамда туман ИИБ навбатчилик қисми воқеа жойига етиб келгунига қадар Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан аёлга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Миллий гвардия ходимлари ўзини сувга ташлаган аёлни қутқарди