Нодира Қодированинг акаси: «Депутат Ширин Унал менга пул таклиф қилди»

  • 13 октябрь 2019, 14:20
  • 1 845
  • Жамият
  • Нодира Қодированинг акаси: «Депутат Ширин Унал менга пул таклиф қилди»
    Фото: «To‘g‘ri.uz»
    Туркиядаги АК партияси депутати Ширин Уналнинг уйида шубҳали тарзда ўлган Нодира Қодированинг акаси Муҳаммад Али Қодиров «Haberdar» нашрига берган интервьюсида синглисининг ўлими билан боғлиқ тафсилотларни сўзлаб берди, деб ёзади «To‘g‘ri.uz».

    Муҳаммад Али Қодиров учта турли газеталарга интервью бергани, бироқ буларнинг бирортаси чоп этилмаганини таъкидлади. Нодира Қодированинг акаси «босим ўтказилган деб ўйлайман. Бу мавзуда хабар қилиниши тўсиққа учрамоқда. Мен билан қилинган интервьюлар нега чоп этилмади», деган Муҳаммад Али Қодиров.

    Синглимнинг ўлганини 23 сентябрь куни кечки соат 20:48 да Ширин Уналнинг телефон қилганидан билдим. Қўнғироқ қилиб «Мен Ширин Уналман. Уйимда тўппонча йўқолган», деди. Синглинг ўғирлаб сенга олиб бордими, деб сўрайдими деб ўйладим. «Нима бўлди», дедим. «Синглинг маняк. Тўппончамни ўғирлаб хонасига бекиниб олган», деди. Шу гапларни айтаётганида овозлар эшитилди. Шу пайтда телефонни ўчириб қўйди. Кейин дарҳол таксига ўтириб уйига бордим», деган Муҳаммад Али.

    Уйига борганимда мени киритишмади. Уйини олдида ўнга яқин полиция машиналари бор эди. Битта полициячидан «синглимга нима бўлди» деб сўрадим. «Ҳеч гап йўқ. Қўлига ўқ тегибди», деди. Полициячилар билан гаплашиб турганимда Ширин Унал чиқди ва «Синглинг маняк. Бошига ўқ узди», деди. Эшитганларимга ишонмадим ва қотиб қолдим. «Синглинг Билкент шаҳар шифохонасида» деди. Шошилинч етиб келганим учун ёнимда пул йўқ эди.

    Полициячидан шифохонага етказишларини сўраб ёлвордим. «Олиб боролмаймиз, такси ушлаб бор» деди. Ширин Унал «Шунга пул беринглар» деди. Битта полициячи чўнтагидан 50 лира чиқариб берди. Таксига ўтириб шифохонага бордим. Мени ичкарига киритишмади. Бир соат кутганимдан кейин шифокор чиқиб «Синглингизни йўқотдингиз» деди. Ишонолмадим. Синглимни кўрсатишларини сўрадим. «Бўлмайди, прокурор рухсати керак» деди. Прокурор соат 1:00 да келди. Бир соат моргни олдида кутдим. Прокурор «Синглингнинг бирор муаммоси борми деб бир-икки савол сўради. Прокурорга «Синглим ўзини отадиган даражада эмас» дедим.

    «Синглимни кўришни истайман», дедим. Прокурор полициячилардан бирига «Расми борми» деб сўради. Ўшанда расмларни кўрсатди. Синглим роса калтакланган. Расмлардан кўриниб турганди. Олдин ҳам айтганимдек, ўқ кирган ерларда куйик излари йўқ эди. Расмларда қурол бошқа жойда, ўқдони бошқа жойда эди. Синглимни аниқ аввал калтаклашган, ваҳшийларча ўқ узган. Бошқа қўрқмайман, бундан кейин жим турмайман, керак бўлса, Туркияга ҳам бораман», деган Муҳаммад Али Қодиров.

    Шифохонага боргунимгача на Иброҳим, на оиласи, на қизлари телефон қилди. Ҳеч ким келмади. Расмларни кўргандан кейин синглимни кўришни истадим. Моргга бордим ва кўрдим. Воқеадан олти соат ўтиб тун ярмида шифохонага жаноза машинаси келди. «Эртага эрталаб суд-тиббий экспертизасига келинг. Керакли ҳужжатларни қиласиз», деди шифохона бош шифокори.

    Соат тўққизларда бошлиғим келди. Истанбулдан Лайло ва бир опамиз ҳам келди. Бошлиғимнинг машинасида тўрт киши суд-тиббий экспертизасига бордик. У ерда кутиб турганимизда Иброҳим келди. Ширин Уналнинг ишчиси. «Ҳамма нарса тайёр» деди. «Кириб имзо қўйинг» деди. Имзо қўйгач, у ерга яқин жойдаги бир фирма билан келишув қилдик. Иброҳим ҳамма харажатларни ҳал қилди. 24 сентябрь куни кечқурун синглимнинг жасадини Истанбулга юборишди. Самолётдами, машинада юборишдими билмадим. Синглимнинг жасади аэропортнинг 3-моргида бўлишини айтишди фақат.

    24 сентябрь куни кечаси Истанбулга боришдан олдин синглимнинг нарсаларини олиш учун уйига бордим. Мени эшикни олдида кутиб олишди. «Худо сабр берсин» деди. Қўлимга пул қистирмоқчи бўлди. Уналнинг пул таклиф қилишини қабул қилмадим. Умуман пул олмадим. Ундан кейин қизлари ва хотини билан учрашдим. Иброҳим ва Ширин Унал ҳовлида эди. Мен уйдалигимда синглимнинг нарсаларини машинага юклашган экан. Уйдан чиққанимдан кейин ҳайдовчи мени автостанцияга ташлаб кетди. Истанбулга кетдим.

    Истанбулда бир кеча қолганимдан кейин 25 сентябрь куни соат 22:45 даги рейс билан синглимнинг жасадини Ўзбекистонга олиб кетдим. Мен билан бирор бир одам келмади. Ўзбекистонда менга босим ўтказилмади. Ўзбекистон консулхонаси масъуллари ҳеч нима демади. Бу одамларнинг қўли жуда узун, билиб турибман. Қўрқмайман, синглим учун адолат талаб қиламан», деган Муҳаммад Али Қодиров.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Нодира Қодированинг акаси: «Депутат Ширин Унал менга пул таклиф қилди»