date
views 4 025

Андижонда қизил Gentra сувда оқиб кетди (видео)

Андижонда қизил Gentra сувда оқиб кетди (видео)
Андижон тумани ҳудудида жойлашган “Жаҳон буюм бозори” савдо комплекси ва “Қорасув” кийим бозори ўртасидан оқиб ўтган “Шаҳрихонсой” ташлама каналида қизил рангли Gentra машинаси оқиб кетган.

Машина сувда тиқилиб қолган, ичида ҳайдовчи ва йўловчилари бўлмаган. Бу ҳақда маҳаллий аҳоли ички ишлар органларига хабар юборган.
Воқеа жойига етиб борган қутқарув гуруҳи сойга тушиб кетган Gentra автомашинасини сувдан чиқариб олган. Унинг эгасини ҳам топишган.

Маълум бўлишича, ҳайдовчи машинани канал қирғоғидаги жойда вақтинчалик сақлаш учун қўйиб, сақлагич қўл тўрмозини кўтармаган ва натижада улов сойга сирғалиб тушиб, оқиб кетган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда қизил Gentra сувда оқиб кетди (видео)