Бизнесни тугатиш содда ва кам харажатли бўлиши керак

  • 14 октябрь 2019, 20:53
  • 387
  • Жамият
  • Бизнесни тугатиш содда ва кам харажатли бўлиши керак
    Бизнесни очиш қандай қулай ва оддий бўлса, уни тугатиш ҳам худди шундай содда ва кам харажатли бўлиши керак. Афсуски, охирги 20 йилда амалда бўлган тартибга мувофиқ, битта корхонани тугатишга 17 та ҳужжатни тўплаш, 6 та орган ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаб, бу жараён учун камида 83 кун вақт талаб этилар эди, деб хабар бермоқда Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси.

    Эндиликда Президент фармони (ПФ-5739, 07.06.2019 ) билан 2020 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини тугатишнинг соддалаштирилган иккита тури жорий этилди.

    Тадбиркорлик субъектларини тугатишнинг биринчи турида, 9 ой мобайнида ҳисоб рақамига пул тушмаса, корхоналар фаолият кўрсатмаётган статусга ўтказилади.
    Ундан кейинги қадам, бошқа ривожланган мамлакатлардаги каби солиқ органининг тақдимномасига асосан рўйхатдан ўтказувчи орган фаолият юритмаётган субъектларни уч йил муддатга ҳаракатсиз («спящий режим») режимга ўтказади.

    Бу муддатда фаолиятини тикламаса, автоматик равишда Ягона давлат реестридан чиқарилиши белгилаб қўйилди.

    Тугатишнинг иккинчи тури – бу тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш.
    Амалдаги тартиб бўйича корхонани тугатувчиси томонидан бир ёки бир неча даврий босма нашрларда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълонлар беришга мажбур.

    Энди эса корхона тугатилаётганлиги тўғрисидаги маълумотларни рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ўзининг расмий сайтига жойлаштиради.
    Давлат рўйхатидан ўтган вақтдан, фаолият юритмаган ва табиийки солиқ қарзи бўлмаса, якуний текшириш ўтказилмайди.

    Фаолият кўрсатган корхоналарни ҳам тугатиш учун текшириш даврига охирги 3 йиллик олинадиган бўлди, ҳозирги кунда бу давр 5 йилни ташкил этади.
    Тугатиш жараёнинг умумий муддати, тўққиз ойдан олти ойга қисқартирилди.

    Бундан ташқари, молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун ваколатли давлат органларидан корхона тўғрисидаги мавжуд маълумотларни олиш Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали амалга оширилиши белгиланди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Бизнесни тугатиш содда ва кам харажатли бўлиши керак