
Мажбурий ижро бюросининг Косон тумани бўлими давлат ижрочиси М.Янгибоев иш юритувида бўлган алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатига кўра ундирувчи С.Рахматуллаева фойдасига қарздор С.Субхоновдан бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун
¼ қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Ўтган давр мобайнида қарздор алимент пулларини ойма-ой тўлаб келган.
МИБ Косон туман бўлими ходимлари томонидан маҳалла фаоллари иштирокида ўтказилган тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилиши натижасида ижро ҳужжатидаги тарафлар яраштирилиб, ҳозирги кунда улар бир оила бўлиб яшамоқдалар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар