2019 йил 14 октябрь куни телеграмм мессенджеридаги “Борода” каналига “ЙПХ ходими билан жанжал” номли видеолавҳа жойлаштирилган. Ушбу видеолавҳага Ички ишлар мабуот хизмати томонидан ойдинлик киритилди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг маълумотига кўра, видеолавҳада акс этган ҳолат шу йилнинг 20 май куни соат 13:30ларда пойтахтнинг Абай-Алишер Навоий кўчалари кесишган чорраҳада юз берган. Воқеа содир бўлган жойда йўл-патруль хизмати ходими ҳеч ким билан жанжаллашмаган. Аксинча, “Спарк” русумли автомашина ҳайдовчиси ва у билан бирга бўлган ўртоғи “Матиз” русумли автомашина ҳайдовчиси билан ўзаро келиша олмай, бир-бирларини уятли сўзлар билан ҳақоратлаб, жамоат жойида муштлашганлар.
Мазкур уч нафар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига мувофиқ баёномалар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Шайхонтоҳур тумани маъмурий судига юборилган.
Ўз навбатида, 2019 йилнинг 18 июнь куни Шайхонтоҳур тумани маъмурий суди А.А., Ш.Х. ва Б.Х.ларни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (“Майда безорилик”) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топиб, уларнинг ҳар бирига нисбатан энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдорида жарима жазоси тайинлаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади