12:20 / 16.10.2019
3 045

Тошкентда озиқ-овқат дўкони ёниб кетди

Тошкентда озиқ-овқат дўкони ёниб кетди
Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати
2019 йилнинг 15 октябрь куни соат 01:03да Тошкент шаҳри М.Улуғбек тумани Қори Ниёзий кўчасида 8-уйда жойлашган, якка тартибдаги тадбиркорга тегишли “Элдор Дилфуза” озиқ-овқат дўконида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, хабар асосида воқеа жойига тўртта ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга уч дақиқада етиб борган. Ёнғин соат 01:11да ўраб олиниб, соат 01:15да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида дўконнинг 20 кв. метр майдонда шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган.

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғиндан дўконнинг 50 кв. метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда озиқ-овқат дўкони ёниб кетди