10:21 / 17.10.2019
2 903

Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларининг нархи ошиши кутилмоқда

Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларининг нархи ошиши кутилмоқда
Ўзбекистон Молия вазирлиги алкоголь маҳсулотларининг минимал улгуржи сотиш ва чакана нархларини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги қарор лойиҳасини эълон қилди. Бу ҳақда Spot хабар берди.

Хабар берилишича, минимал нархлар ҳар йили кўтарилади, тегишли қарор декабрь ойининг охирида қабул қилинади. Янги нархлар январь ойидан кучга киради. Бу амалиёт 2010 йилдан буён давом этмоқда.

Амалдаги нархлар 2018 йилнинг декабрь ойида ўрнатилган. Эълон қилинган қарор лойиҳасида нархларни жорий йилнинг 1 ноябридан янгилаш таклиф қилинмоқда.

Қарор лойиҳасига кўра, тайёр винонинг бир литри учун улгурчи нарх 8600 сўм, чакана нарх эса 10200 сўм этиб белгиланади. Амалдаги нархлар эса мос равишда 8000 ва 9600 сўмни ташкил қилади.

Бир литр тайёр коньяк учун амалдаги улгуржи нарх 29000 сўм ва чакана нарх 34600 сўм ўрнига мос равишда 31000 сўм ва 36600 сўм белгилаш таклиф қилинмоқда.

Тайёр ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотларнинг бир литри учун янги улгуржи ва чакана нархлар мос равишда 22000 ва 26000 сўм этиб белгиланиши кутилмоқда. Айни пайтда бу нархлар 19400 ва 23300 сўмни ташкил қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларининг нархи ошиши кутилмоқда