10:18 / 18.10.2019
4 081

Ўзбекистонда янги қурилаётган уйлар асосан ўрта ва юқори даромадли аҳолига йўналтирилгани тан олинди

Ўзбекистонда янги қурилаётган уйлар асосан ўрта ва юқори даромадли аҳолига йўналтирилгани тан олинди
Молия вазирлигида аҳоли кенг қатламлари учун арзон уй-жойларни қуриш масалалари юзасидан хусусий қурилиш ташкилотлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Вазирлик хабарига кўра, у уй-жой қурилиши соҳасида рақобатни янада ривожлантириш, шунингдек ипотека кредитлаш механизмларидан фойдаланиш амалиётини такомиллаштириш ва кенгайтириш мақсадида ташкил этилди.

Учрашув иштирокчиларига уй-жой қурилиши соҳасида олиб борилаётган давлат сиёсатидаги ўзгаришлар, шу қаторда хусусий қурилиш компанияларини жалб қилиш ва барча иштирокчиларга тенг шароитлар яратиш орқали уй-жой қурилиши соҳасида рақобатни ривожлантиришга қаратилган тадбирлар юзасидан маълумот берилган.

Хабарда таъкидланишича, хусусий қурилиш компаниялари вакиллари уй-жойларни молиялаштириш тизими, нархларни белгилаш механизмлари, импорт қилинган ва маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланиш, хонадонлар сотилиши ҳолати тўғрисида маълумот бериб ўтишди.

Бундан ташқари, уй-жой қурилиши режалаштирилган ер участкалари инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш билан боғлиқ муаммолар кўтарилди.

Хусусий қурилиш компаниялари томонидан қурилаётган турар-жой комплекслари асосан ўрта ва юқори даромадли аҳолига йўналтирилганлиги таъкидлаб ўтилди. Учрашув чоғида хусусий қурилиш компаниялари томонидан аҳолининг кенг қатламлари, шу жумладан, уй-жойлар учун субсидиялар механизмлари доирасида, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлар учун ҳам мавжудлиги масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, йиғилишда бозор тамойиллари асосида аҳолининг барча тоифалари учун ипотека кредитлари олиш имкониятини ошириш бўйича қўшимча чоралар кўриш зарурлиги таъкидланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда янги қурилаётган уйлар асосан ўрта ва юқори даромадли аҳолига йўналтирилгани тан олинди