11:07 / 18.10.2019
2 546

Энди контракт асосидаги қабул параметрлари ОТМ томонидан мустақил белгиланади

Энди контракт асосидаги қабул параметрлари ОТМ томонидан мустақил белгиланади
Ўзбекистонда тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари олий таълим муассасаси томонидан мустақил белгиланадиган бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида айтилган.

Қайд этилишича, олий таълим муассасаларининг қуввати, илмий салоҳияти ва бошқа асосий кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларини олий таълим муассасаси томонидан мустақил белгилаш тизими босқичма-босқич жорий этилади.

Шунингдек, хотин-қизларнинг олий таълим олишга бўлган ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш, таълим олишда гендер тенглиги тамойиллари устуворлигини таъминлаш, маҳаллалар, умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида мунтазам равишда хотин-қизларни олий таълимга кенг жалб қилишга йўналтирилган кенг тарғибот ишларини олиб бориш мўлжалланмоқда.

Бундан ташқари, таълимнинг узлуксизлигига эришиш мақсадида умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим дастурларининг уйғунлиги ва изчиллигини таъминлаш, олий таълим муассасаларининг ўқув режаларини кредит-модуль тизимига ўтказиш механизмларини ишлаб чиқиш ва уларни босқичма-босқич мазкур тизимга ўтказиш режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди контракт асосидаги қабул параметрлари ОТМ томонидан мустақил белгиланади