Блогерлар — Рустам Карим ва Тўлқин Астановга нисбатан ҳукм чиқарилди

  • 18 октябрь 2019, 19:08
  • 986
  • Жамият
  • Блогерлар — Рустам Карим ва Тўлқин Астановга нисбатан ҳукм чиқарилди
    Ижтимой тармоқларда блогер сифатида танилган Рустам Карим (Рустамбек Каримов) ва Тўлқин Астанов (Тулкун Астанов)га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилганидан хабарингиз бор.

    Бугун, 18 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида уларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши мазмунан кўриб чиқилди.
    Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди расмий вакили Азиз Обидов маълум қилди.

    Вакил алоҳида таъкид этдики, жиноят иши судланувчиларнинг блогерлик фаолиятига дахли йўқ.

    Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Ориф Қличев раислигида бўлиб ўтган суд якунига кўра, Рустамбек Каримов (1975 йилда Тошкент шаҳрида шаҳрида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта, муқаддам судланган, вақтинча ишсиз) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди.

    Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 1-қисми билан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) 8-қисми тартибида жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг 2019 йил 16 майдаги ҳукми билан тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Тайинланган жазони манзил колонияларда ўтаттириш белгиланди.

    Судланувчи Тўлқин Астанов (1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта-махсус, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди.

    Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми «г» банди билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 72-моддаси (шартли ҳукм қилиш) тартибида, тайинланган 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли деб ҳисобланиб, 2 йил синов муддати белгиланди.

    Синов муддати ҳукм чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланиши кўрсатилди.
    Пировардида, судга раислик қилувчи томонидан судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ҳамда муддати тушунтирилди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Блогерлар — Рустам Карим ва Тўлқин Астановга нисбатан ҳукм чиқарилди