12:37 / 19.10.2019
3 508

ИИББ Шайхонтоҳур туманида юз берган ЙТҲ ҳақида қўшимча маълумот берди

ИИББ Шайхонтоҳур туманида юз берган ЙТҲ ҳақида қўшимча маълумот берди
Фото: Видеодан кадр
Шайхонтоҳур туманидаги Абай ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасида Lacetti автомобили ҳайдовчиси, 25 ёшли Анвар Р. йўл ҳаракатини тартибга солиб турган ЙПХ инспектори лейтенант Мурод Дадамуҳаммедовни уриб юборгани ҳақида хабар берилган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хабар берилишича, ИИББ раҳбарияти ва матбуот хизмати 18 октябрь, жума куни ЙТҲ натижасида жабр кўрган ЙПХ инспектори лейтенант Мурод Дадамуҳаммедовдан хабар олган. Айни пайтда инспекторнинг аҳволи қониқарли.

Хабар берилишича, ходимни уриб юборган ҳайдовчи ҳам шифохонага келган. ИИББ ходим ва ҳайдовчининг учрашуви ҳақида видеолавҳада батафсил маълумот берилишини қайд этган.

ИИББ томонидан таъкидланишича, ЙТҲ жойида туширилиб, интернет тармоғига чиқарилган видео ЙПХ инспекторининг ғазабини келтирган. Лейтенант ИИББ бошлиғи номига видеони рухсатсиз интернетга жойлаган шахсга нисбатан чора кўрилишини сўраб, рапорт топширган.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи томонидан Ички хавфсизлик хизмати ходимларига ҳолатни тасвирга олган кишининг шахсини аниқлаш ва унга нисбатан қонуний чора кўриш бўйича топшириқ берилган. Ушбу ҳолат бўйича тўпланган фактлар прокуратура органларига тақдим этилади, дейилади бош бошқарма хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ИИББ Шайхонтоҳур туманида юз берган ЙТҲ ҳақида қўшимча маълумот берди