5 934
Дубай амири ўғли Шайх Ҳамданнинг Ўзбекистондаги лочин ови фотосуратларини томоша қилинг
13 октябрь куни Дубай амирлигининг тахт вориси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюриб, Навоий шаҳридан қарийб 50 километр узоқликдаги чўл ҳудудида жойлашган «Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази» (АЙТАМ) яқинида лочинлар билан ов қилган эди.
Шайх Ҳамдан бу ҳақдаги видеолавҳани «Твиттер» саҳифасида ҳам эълон қилган эди.
Бундан ташқари, шаҳзода ов таассуротлари билан инстаграм саҳифасида ҳам ўртоқлашиб, бир неча фотосуратларни жойлаштирди.
Фото: Instagram
Фото: Instagram
Фото: Instagram
Фото: Instagram
Фото: Instagram
Эслатиб ўтамиз, Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум - Дубай амири Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумнинг ўғли, Дубай амирлигининг меросхўр шаҳзодаси, 1982 йилда туғилган. У жуда фаол ҳаёт кечириши билан машҳур. Унинг қизиқишлари доираси кенглиги ҳаммани ҳайратга солади. Шаҳзода парашютда сакраш, сув остига шўнғиш, балиқ ови, лочин ови, сноубординг, велоспорт ва спортнинг кўплаб бошқа турларига қизиқади. «Фазза» тахаллуси билан шеърлар ҳам ёзади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди