Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Қашқадарёнинг Шаҳрисабз шаҳридаги ресторанга айлантирилган, бир неча асрлик «Коба» карвонсаройида кўнгилочар кеча бўлиб ўтди, деб хабар беради «Keshnews» Telegram канали.
Қайд этилишича, тадбир ташкилотчилари меҳмонлар эътиборига ярим яланғоч қизлар рақсини намойиш этган.
«Бундай тадбирларга ярим яланғоч қизлар ёрдамида ‘файз’ бериш Шаҳрисабз, қолаверса, Қашқадарё вилояти ҳақида меҳмонларда ёмон таассурот пайдо бўлишига сабаб бўлмайдими? Улар вилоятда интим туризмга алоҳида эътибор қилинар экан деган фикрга келмайдиларми?», — дейилади хабарда.
«Коба» карвонсаройи ўрнида ташкил этилган ресторан директорининг маълум қилишича, бу тадбир яккабоғликлар томонидан шартнома асосида ташкил этилган.
«Ресторан раҳбари бундай рақсларнинг бўлиши ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаган. Улар фақатгина тадбирни ташкил этиш учун ресторанни ижарага берган», — дейилади хабарда.
Ресторан маъмурияти кўнгилочар дастур тадбир ўтказишни режалаштирган ва ресторанни ижарага олганлар томонидан тузилганини қайд этди.
Қашқадарё вилоят ҳокимининг ахборот хизмати ресторан маъмуриятининг тадбирда ярим яланғоч қизлар рақси намойиш этилишидан хабари бўлмаганлигини маълум қилди. Тадбирда бирор бир хорижий меҳмон бўлмаган. Ушбу тадбирга ҳокимликнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ, дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди
Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди
Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади
Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат
Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди
Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди
“Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди
Шерали Жўраевнинг биринчи турмуш ўртоғи Хурсаной ая: “Ботиржон Шерали Жўраевнинг ўғли”