10:53 / 22.10.2019
2 814

Жиззахда ов қуролидан фойдаланган ҳолда одам ҳаётига суиқасд қилинди

Жиззахда ов қуролидан фойдаланган ҳолда одам ҳаётига суиқасд қилинди
Жиззах вилоятида ов қуроли қўлланган ҳолда одам ҳаётига суиқасд қилиш жинояти содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди.

Қайд этилишича, 2019 йил 20 октябрь куни соат 00:00ларда Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, Тоқчилик маҳалласида фуқаро З.И. (1979 й.т.) фуқаро Ё.Б. (1999 й.т.) ва унинг қариндошлари билан ўзаро жанжаллашиб, МС-2112 русумли ов қуроли билан уларга қарата 6 маротаба ўқ узиб, қасддан ўлдиришга суиқасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 21 октябрь куни Ш.Рашидов тумани прокуратураси томонидан З.И.га нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

З.И. процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда ов қуролидан фойдаланган ҳолда одам ҳаётига суиқасд қилинди