11:30 / 22.10.2019
3 903

Ўзбекистон Экологик партияси Дубай шаҳзодасининг овидан бехабарми?

Ўзбекистон Экологик партияси Дубай шаҳзодасининг овидан бехабарми?
HSH телеграм канали республикамиздаги энг ёш партия - Ўзбекистон Экологик партиясининг сайловолди кампанияси деярли сезилмаётган бир вақтда уларга пиар учун текин маслаҳат берди.

3-4 кун муқаддам Интернетнинг миллий сегменти Дубай шаҳзодасининг Навоий вилоятидаги ов тафсилотлари билан тўлиб тошди.

Гарчи, бу овни амалга ошириш ўзаро келишув, мавжуд норматив ҳужжатлар талабларига биноан ўтказилган бўлса-да, кўплаб ўзбекистонликларнинг бундан ғаши келгани рост. Шунчаки сенинг юртингда, сенинг тупроғингда ўзга диёрдан келганлар нега кўнгли тусаганини қилиши керак деган савол Ватанини севган ҳар бир одамда туғилади. Ва тушунинглар, бу табиий ҳол.

Бундай вазиятда бу ғашликни тарқатишнинг бирдан бир йўли – Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси жим турган бир пайтда ушбу ов ҳақидаги маълумотларни Экологик партия эълон қилиш мумкин эмасми?

- Ўзбекистонда хорижий шахслар томонидан ов қилишнинг тартиблари қандай?
- Шаҳзода қандай турдаги ёввойи ҳайвонларни қанча миқдорда овлади?
- Бунинг учун давлат бюджетига қанча тўлов ундирилди?

Шаҳзоданинг тувалоқларни-ку овлашини тушунишимиз мумкин (ўзлари кўпайтиришяпти-да). Аммо, ов ҳақидаги видеолавҳаларда товушқонлар (ёввойи қуёнлар)нинг овланганини кўриш мумкин. (Ҳа-я, бир ойча аввал Бухорода 33 бош товушқонни овлаган шахслар 6 млн. сўм жаримага тортилганди.

Яна бир масала - Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси сайтида Ўзбекистон Қизил китобини тополмадим. Вахоланки, 2016 йилдаёқ Қизил китобнинг электрон шакли расмий веб-сайтида жойлаштирилиши норматив ҳужжат билан белгиланган экан.

Гапнинг индаллоси, мана шунақа вазиятларда жим туриш эмас, аксинча одамларни нотўғри тасаввурларга берилишдан тиядиган ахборотларни бериш партияга кўпроқ наф келтиради.

Фурсатдан фойдаланиб қолмайсизми, ахир...

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон Экологик партияси Дубай шаҳзодасининг овидан бехабарми?