Юнусобод тумани ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Э.З. қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Қайд этилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Юнусобод тумани ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Э.З. фуқаро Р.М.дан ўзбошимчалик билан қурилган иморатга эгалик ҳуқуқини эътироф этиш бўйича туман ҳокимининг қарорини чиқариб бериш эвазига 5.000 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 11 октябрь куни Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Э.З.га нисбатан ЖК 210-моддаси (Пора олиш) 2-қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун: Э. З. шу йилнинг бошида Юнусобод туман ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.
У узоқ йил "Ўзуйжойжамғармабанк" банки тизимида раҳбар лавозимларида ишлаган, "Makon Kapital Invest" масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси ва молия масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳам бўлган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди