20:35 / 24.10.2019
2 627

Хорижга чиқмоқчи бўлган ота фарзандлари учун алимент қарзини тулиқ тўлади

Хорижга чиқмоқчи бўлган ота фарзандлари учун алимент қарзини тулиқ тўлади
МИБ Хатирчи туман бўлими томонидан 21 млн. 485 минг сўм алимент суммалари ундирилди.
Жумладан, ФИБ Кармана туманлараро судининг 08.08.2011 йилдаги ижро ҳужжутига асосан қарздор Ш.Эрназаровдан ундирувчи М.Исмаилова фойдасига вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлиб, бу ҳақида бир неча бор давлат ижрочиси томонидан огоҳлантирилган.

Қарздор Ш.Эрназаров бу огоҳлантиришларга бепарволик билан қараб қонун билан ўзига юклатилган мажбуриятларни бажармасдан 21 млн. 485 минг сўм миқдоридаги алимент пулларини тўламасдан, моддий ёрдамга мухтож шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли, давлат ижрочиси қарздорга алимент пулларини туламаслак оқибатлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борди.

Натижада қарздор Ш.Эрназаровдан ундирувчи М.Исмаилова фойдасига 21 млн. 485 минг сўм алимент сўммалари ундириб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хорижга чиқмоқчи бўлган ота фарзандлари учун алимент қарзини тулиқ тўлади