
Фото: РИА Новости
Ўзбекистонда сотиладиган товарлар нархларининг чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланишига йўл қўйилмайди. Бу ҳақда “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририда айтилган.
Қонуннинг 9-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) учун барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар Ўзбекистон Республикаси валютасида амалга оширилади, бундан Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) учун тарифлар, нархлар, шу жумладан миллий электрон савдо майдончаларидаги шундай тарифлар, нархлар, шунингдек юридик шахсларнинг устав фондлари (устав капиталлари) миқдорларига доир талаблар фақат Ўзбекистон Республикаси валютасида белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланишига йўл қўйилмайди.
Давлат божлари, йиғимлари ва бошқа мажбурий тўловлар фақат Ўзбекистон Республикаси валютасида ундирилади, бундан консуллик йиғимлари мустасно. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.