20:04 / 25.10.2019
3 071

Яна бир оила ярашиб, намунали оилалар сони кенгайди

Яна бир оила ярашиб, намунали оилалар сони кенгайди
Фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг 22.11.2018 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор И.Рўзиевдан ундирувчи М.Сафарова фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзанди таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа турдаги даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлиб, ушбу ижро ҳужжати МИБнинг Вобкент туман бўлими иш юритувига 15.12.2018 йилда келиб тушган ва шу куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор чиқарилиб, ушбу қарор нусхаси қарздорга тақдим этилган.

Қарздор И.Рўзиевнинг Ўзбекистон Республикасидан четга чиқишини чеклаш мақсадида, 09.01.2019 йилда қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинган ва ушбу қарор ижро учун тегишли ташкилотларга юборилиши таъминланган.

Шунингдек, бўлим ходимлари ҳамда маҳалла вакиллари томонидан ушбу ижро ҳужжати юзасидан бир неча бор олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида жорий йилнинг 23 октябрь куни ундирувчи М.Сафарова ва қарздор И.Рўзиев ўзаро ярашиб, биргаликда бир оила бўлиб яшаш истакларини билдирди.

Шу муносабат билан бўлим иш юритувидаги унинг фойдасига алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси биринчи бандига биноан ижросиз қайтариб олди.
Ҳозирги кунда ушбу оила тикланиб, маҳалла томонидан намунали оилалар қаторига қўшилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яна бир оила ярашиб, намунали оилалар сони кенгайди