21:51 / 26.10.2019
5 793

Қашқадарёнинг собиқ ҳокими Зарбдор туманига ҳоким бўлди

Қашқадарёнинг собиқ ҳокими Зарбдор туманига ҳоким бўлди
Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигида ташкилий масала бўйича йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишни Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев олиб борди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев иштирок этди.

Ташкилий масалада шу пайтгача Зарбдор тумани ҳокими бўлган Ашурматов Ойбек Шодмонқулович Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Ашурматов Ойбек Шодмонқулович
Ойбек Ашурматов Зарбдор тумани ҳокими сифатида 2018 йил 13 августдан буён ишлаб келаётган эди.
Шароф Рашидов тумани ҳокими Зоир Мирзаев Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Унинг ўрнига туман ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги сессияда 2018 йилнинг 29 октябрдан буён Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Холбутаев Маҳмуд Парсаматович Шароф Рашидов тумани ҳокими этиб таништирилди.

Шунингдек, Зарбдор туманида ўтказилган навбатдаги сессияда туман ҳокими этиб 2013 йилдан буён Қашқадарё вилояти ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Рўзиев Зафар Шаропович тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёнинг собиқ ҳокими Зарбдор туманига ҳоким бўлди