date
views 2 432

Тахиатошда алиментдан қарздор оталар 15 суткага қамалди

Тахиатошда алиментдан қарздор оталар 15 суткага қамалди
Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг буйруқларига асосан қарздор А.Пирнепесов, И.Хайбуллаев, А.Файзуллаев ва И.Реймбаевлардан собиқ турмуш ўртоқлари фойдасига уларнинг тарбиясидаги фарзандларининг таъминоти учун вояга етгунига қадар ойма ой алимент ундирилиши белгиланган.

Лекин, Мажбурий ижро бюроси Тахиатош туман бўлими томонидан бир неча бор огоҳлантиришларга қарамасдан, қарздор оталар томонидан шу кунгача ҳар хил сабабларга кўра тўланмай, буйин товлаб келинган ва алиментдан ҳар бирининг қарздорлиги 10 млн сўмга яқин суммани ташкил қилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор А.Пирнепесов, И.Хайбуллаев, А.Файзуллаев ва И.Реймбаевларнинг қаршисига Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддаси бўйича маъмурий иш қўзғатилиб, МЖтКнинг 245-моддаси 1-бандига мувофиқ Хўжайли туман маъмурий судига кўриб чиқиш учун юборилган ва суд томонидан қарздор А.Пирнепесов, И.Хайбуллаев ва А.Файзуллаевга нисбатан 15 октябрдан бошлаб, қарздор И.Реймбаевга 22 октябр кунидан бошлаб 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тахиатошда алиментдан қарздор оталар 15 суткага қамалди
-->