
Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн (Германия) шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Висбаден шаҳрида жойлашган «Kartina TV» халқаро телеканаллар тармоғи билан ҳамкорлик доирасида мазкур тармоқда “Ўзбекистон”, “Ўзбекистон 24”, “УзРепорт”, “Миллий” ва “Зўр ТВ” телеканаллари намойиши йўлга қўйилди.
Бу мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, халқимиз маданияти, урф-одатлари ва замонавий ривожланиши ҳақида жаҳон ҳамжамиятини таништиришга хизмат қилади. Шунингдек, ушбу телеканалларни дунёнинг турли ўлкаларида томоша қилиш имкониятини яратади.
Юқорида келтирилган телеканалларни Европа ва Осиё мамлакатлари, Яқин Шарқ давлатлари, Шимолий ва Жанубий Америка минтақасида 14 кунлик архиви сақланган ҳолда кўриш мумкин.
«KartinaTV» бу — халқаро сервис бўлиб, МДҲнинг 150 дан ортиқ каналлари намойишини таклиф қилади. Дунёнинг 100 мамлакатидан 5 миллиондан зиёд киши порталга обуна бўлган. Улардан 24 фоизи АҚШда, 7 фоизи Буюк Британияда, 52 фоизи Германияда, 8 фоизи Исроилда ва 9 фоизи бошқа давлатларда истиқомат қилади.
Франкфурт шаҳриБош консулхонаKartina TVТелеканаллар намойишиХалқаро сервисИслоҳотлар ривожланиши Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар