14:30 / 29.10.2019
2 207

Истанбулдан Бухоро ва Самарқандга чартер рейслар йўлга қўйилади

Истанбулдан Бухоро ва Самарқандга чартер рейслар йўлга қўйилади
Истанбулдан Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига чартер рейслар йўлга қўйилади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Туркия авиаташувчиси вакилларининг 8 ой давомида ўз ечимини кутаётган масаласи Ўзбекистон ва хориж давлатлари шаҳарлари ўртасидаги авиаташувларни ошириш йўлида кўрилган чоралар ҳамда «Uzbekistan Airports» АЖ саъй-ҳаракатлари билан ҳал бўлди.

Амалга оширилган ишлар натижасида масала ижобий ҳал бўлди ҳамда Туркиянинг «Atlasglobal Airlines» авиакомпаниясига парвозларни амалга ошириш учун рухсат берилди.

Маълумот учун: «Atlasglobal» (2015 йилгача «Atlasjet Havacılık A.Ş» дея юритилган) — Туркиянинг Европа ва Осиё, шунингдек мамлакат ичида мунтазам ва чартер йўловчи авиаташувларини амалга оширувчи авиакомпанияси. «ETS Group»га тегишли ушбу авиакомпания Истанбулдаги янги аэропортда жойлашган бўлиб, Даламанда қўшимча хабга эга.

Мавжуд маълумотларга кўра, Туркия авиакомпанияси журналист, блогер, туристик фирмалар раҳбарлари ва ходимлари, шунингдек дин арбоблари ва олимларни жалб қилган ҳолда икки чартер рейсни амалга ошириш режалаштирилган. «Atlasglobal» Ўзбекистоннинг «Grand Atlas Discovery» компанияси кўмагида 31 октябрь – 4 ноябрда Истанбул-Бухоро ва Самарқанд-Истанбул йўналишидаги биринчи чартер рейсини амалга оширади.

«IATA summer 2020» ёз мавсумидан бошлаб эса «Atlasglobal Airlines» авиакомпанияси томонидан зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида 50 авиарейсни амалга ошириш режалаштирилган, бунинг натижасида эса Ўзбекистонга 10 мингдан зиёд сайёҳнинг ташрифи кутилмоқда, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Истанбулдан Бухоро ва Самарқандга чартер рейслар йўлга қўйилади