
Мажбурий ижро бюросининг Наманган шаҳар бўлими томонидан қарздорликни мажбурий тартибда ундириб бериш борасида ҳам кенг кўламли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, бўлим иш юритувда Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 27 сентябрдаги ижро варақасига асосан “Дизайн тараққиёт” хусусий корхонасидан “16-сон кўчма механизациялашган корхона” маъсулияти чекланган жамияти фойдасига 107.322 минг сўм қарздорлик ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан давлат ижрочиси томонидан жорий йилнинг 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддаси талаби асосида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари ҳамда қарздор корхона билан олиб борилган тушунтиришлар самара бериб қарздорлик қисқа муддатда бартараф этилди, яъни 26 октябрь куни жами 107 млн. 322 минг сўм пул маблағи жамият фойдасига ундириб берилди ва ижро иши юритиш тамомланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар