19:33 / 29.10.2019
2 771

МИБ фаолиятидан: эҳтиёжманд оиланинг табиий газдан бўлган қарздорлигига ҳомий кўмак бўлди

МИБ фаолиятидан: эҳтиёжманд оиланинг табиий газдан бўлган қарздорлигига ҳомий кўмак бўлди
Фуқаро А.Собиров Наманган шаҳрининг Орзу маҳалласи Янгиобод кўчасида истиқомат қилади. Ушбу оила рўзғорини амал-тақал ўтказиб келишмоқда. Шунданми ҳар ой фойдаланилган энергия ресурслари учун тўловларни ўз вақтида тўлашга имкони йўқ.

Худудга бириктирилган давлат инспектори ҳар гал оиланинг аҳволини кўриб, ҳа майли кейинги сафар дея кетади. Бюро ташаббуси билан айнан аҳолининг ушбу қатламига кўрсатилаётган ёрдам туфайли мазкур хонадон аъзоларининг қувончи олам-олам бўлди.

Яъни, Мажбурий ижро бюросининг Наманган шаҳар бўлими давлат инспектори томонидан куни кеча маҳалла фаоллари билан ўтказган йиғилиши, ушбу оилага ёрдам кўрсатилиши ҳақидаги фикр-мулоҳазалари бесамар кетмади. Бугун мазкур оиланинг табиий газдан бўлган 700 минг сўм қарздорлиги ҳомийлик асосида тўлаб берилди.

- Бугун хонадонимизга кўрсатилган бундай ғамхўрлик туфайли кўнгилимиз тоғдек кўтарилди. Шу тўловлардан бўлган қарздорликни қандай бартараф этсам деб ўйлаб юрувдим, МИБ Наманган шаҳар бўлими кўмаги билан саховатпеша инсонлар ёрдамида қарздорлик бартараф этилгани учун миннатдорчилик билдирамиз, - дейди Собиров.
Бюронинг вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан шу каби саховат тадбирлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ фаолиятидан: эҳтиёжманд оиланинг табиий газдан бўлган қарздорлигига ҳомий кўмак бўлди