11:12 / 30.10.2019
3 141

Фарғонада МИБ кам таъминланган оилаларга ёрдам бермоқда

Фарғонада МИБ кам таъминланган оилаларга ёрдам бермоқда
Қонунчилик талабларига кўра, жисмоний шахслар фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни ҳар ойнинг 10-санасига қадар тўлашлари лозимлиги, акс ҳолда истеъмолчи тармоқдан узиб қўйилиши ва тармоққа қайта уланиш учун энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида тўлов ундирилиши белгиланган.

Табиийки, кам таъминланган оилалар ҳам борки, улар фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни Фармонда белгиланган муддатда тўлай олишмайди. Бунда, Бюронинг давлат инспектори қандай йўл тутиши мумкин?!
Бюро ташаббуси билан Фарғона вилоятининг туман-шаҳар бўлимларида кам таъминланган оилаларнинг юқоридаги каби муаммолари ҳомийлар ёрдамида ҳал қилинмоқда.

Жумладан, Фарғона тумани, Оқбилол қишлоғи, Юксаклик кўчасида яшовчи фуқаро О.Ҳожиеванинг электр энергиясидан 500,0 минг сўм қарздорлиги бўлиб, тўловга қобилиятсиз бўлганлиги сабабли бир неча ойдан буён тўлай олмасдан келаётган бўлган. Маҳалла фаоллари билан ўтказилган йиғилишда “Чимён барака савдо” МЧЖ раҳбари фуқаро О.Ҳожиеванинг оиласини ўз оталиғига олишини маълум қилди. Дастлабки қадам сифатида унинг электр энергиясидан бўлган 500,0 минг сўм қарзини нақд шаклда тўлиқ тўлаб берди. Фуқаро О.Ҳожиева ҳомий ва МИБ ходимлари ҳаққига дуо қилди.

Шу каби учрашувлар жараёнида Бағдод туманидаги “Иттифоқ” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Ғофуров ўзи яшаб келаётган Саҳоват қишлоғида яшовчи оғир бетоб бўлиб ётган Қ.Боййигитов ва Ҳ.Абдуллаеваларнинг 300,0 минг сўмлик ва эҳтиёжманд бўлган М.Абдуллаев оиласининг 200,0 минг сўмлик ҳамда тадбиркор М.Тошқўзиев Сандарак қишлоғида яшовчи ногирон фуқаро Ў.Маматқуловнинг 406,0 минг сўмлик электрдан бўлган қарзларини тўлаб беришган.

Учкўприк тумани, Яккамулла қишлоғи, Олмазор кўчасида яшовчи кекса отахон А.Жумаевнинг аҳволи ҳаммасидан ҳам оғирроқ эди. Чунки, у якка-ёлғиз яшаб келиб, электр энергиясидан оз эмас, кўп эмас нақд 1 млн. 841 минг сўм қарздор бўлиб қолганди. Давлат инспектори эса унинг яшаш уйини тармоқдан узиб қўйиши ҳам виждон тарозусига тўғри келмай қолганди. Масалага адолатли ечим топилди – Яккамулла қишлоғида маҳалла фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, хусусий тадбиркор Жумаев Ғуломжон шахсий ташаббус кўрсатди ва ёлғиз яшаб келаётган кекса отахонни оталиққа олиб, электр энергиясидан бўлган барча қарзларини тўлаб ҳам берди. Отахоннинг узундан-узун қилган дуолари барчанинг дилларини хушнуд қилди.

Шу каби, маҳалла фаолларининг йиғилиши Ўзбекистон туманида ҳам ўтказилиб, Қайнар МФЙ, Қурбонмерган қишлоғида яшовчи кам таъминланган М.Тошматованинг 518,0 минг сўм ҳамда Қум қишлоғида яшовчи З.Аблоқулованинг 400,0 минг сўмлик электрдан қарздорлиги ҳомийлар ҳисобидан қоплаб берилган.

Шуни таъкидлаш ўринлики, жойларда ўтказилаётган йиғилишларда ҳомийлик қилиш истагини билдираётган фуқароларимизнинг кўплиги ва етарлича топилаётганлиги юзага келаётган муаммоларнинг калити бўлмоқда десак муболаға бўлмас эҳтимол. Ҳозирда шу каби ҳайрия тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада МИБ кам таъминланган оилаларга ёрдам бермоқда