11:27 / 31.10.2019
3 736

Кам даромадли оилаларнинг энергия ресурсларидан бўлган қарздорликлари хайрия йўли билан тўлаб берилмоқда

Кам даромадли оилаларнинг энергия ресурсларидан бўлган қарздорликлари хайрия йўли билан тўлаб берилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари билан ҳамкорликда кам таъминланган, ногирон, боқувчисини йўқотган ҳамда моддий кўмакка эҳтиёжманд фуқароларнинг энергия ресурсларидан бўлган қарздорлигини ҳайрия тариқасида ўзига тўқ, моддий аҳволи тўкис бўлган фуқаролар ҳисобидан қоплаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 28-29-октябрь кунлари амалга оширилган ҳайрия тадбирлари давомида 128 нафар тўлов қобилиятига эга бўлмаган қарздор истеъмолчиларнинг қарздорликлари тўлаб берилди.

Жумладан, Мажбурий ижро бюроси Шаҳрисабз туман бўлими ходимлари ҳамда Янгиобод МФЙ фаоллари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Шаҳрисабз тумани Янгиобод МФЙ Янгиобод қишлоғида яшаётган тадбиркор Н.Юсупов “КЕШ СТАНДАРТ СЕРВИС” МЧЖ таъсисчиси мазкур Янгиобод МФЙнинг Янгиобод қишлоғидан 58 та абонентнинг 15 млн. 673 минг сўмлик, “Янгиобод” МФЙ Саксонкапа қишлоғидан 28 та абонентнинг 11 млн. 49 минг сўмлик, “Нурафшон” МФЙ Бешкапа қишлоғидан 35 та абонентнинг 4 млн. 571 минг сўмлик жами учта қишлоқнинг 121 нафар кам таъминланган, боқувчисини йўкотган ва ногиронлиги мавжуд хонадонларнинг 31 млн. 293 минг сўмлик табиий газ ва электр энергиясидан бўлган қарздорликларини тўлаб берди.

Шунингдек, Шаҳрисабз тумани “Нурафшон” МФЙ Бешкапа қишлоғида яшовчи фуқаро М.Тоғаева кам таъминланган ва боқувчисини йўқотганлиги сабабли мазкур қишлоқда яшовчи фуқаро “Ўктам Нур Турдиали ота” Ф/Х раҳбари Н.Мусурмонов томонидан ушбу фуқаронинг уйида жойлашган эски индукцион электр ҳисоблагични ўрнига янги замонавий “СЕ 102” русумли электр ҳисоблагич олиб бериб, эски ҳисоблагичнинг 1 млн. 500 минг сўмлик қарзини тўлаб берди.


Шу билан бирга, Қамаши тумани, “Ибн Сино” МФЙ.да яшовчи М.Келдиёровнинг электр энергиясидан бўлган 300 минг сўмлик, Нишон тумани, Нуристон шаҳарчаси, 18-уй, 48-хонадонда кам даромадли оила рўйхатида турувчи ёлғиз она Д.Ёдгорованинг электр энергиясидан бўлган 150 минг сўмлик, Муборак тумани, "Геолог" маҳалласи, 3-уй, 5-хонадонда яшовчи Н.Атхамовнинг электр энергиясидан бўлган 616 минг сўмлик қарзи ҳомийлик йўли билан мурувватли инсонлар томонидан тўлаб берилди.


Бу каби хайрия тадбирлари вилоят миқёсида жадаллик билан олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кам даромадли оилаларнинг энергия ресурсларидан бўлган қарздорликлари хайрия йўли билан тўлаб берилмоқда