
Тошкентнинг Абдулла Қодирий номидаги истироҳат боғида меҳмонхона қурилади. Бу ҳақда Тошкент ҳокимлиги матбуот хизматида маълум қилинди.
Меҳмонхона 5 қаватли бўлиб, унинг ташқи кўриниши ўзбек миллий архитектураси, интерьери эса япон миллий архитектураси услубида бажарилади. Лойиҳани Япониянинг H.I.S. Hotel Holdings Co. компанияси амалга оширади.
Лойиҳа 13 млн долларга баҳоланган ва хорижий инвестициялар ҳисобига молиялаштирилади. Меҳмонхона боғнинг 7300 квадрат метр майдонини эгаллаб, унда 140 та хона бўлади.
Ҳокимликда таъкидланишича, ушбу меҳмонхона Ўзбекистондаги биринчи япон меҳмонхонаси бўлади. Меҳмонхона қурилиши 2020 йил январда бошланиши, илк меҳмонларни эса 2022 йилдан қабул қилиши кутилмоқда.
Аввалроқ боғни реконструкция қилиш учун хорижий инвесторлар таклиф қилинаётгани маълум қилинганди. Боғ ўзбек миллий услубида реконструкция қилиниб, адиб Абдулла Қодирийнинг энг машҳур романларидан бири - “Ўткан кунлар”даги даврни акс эттириши режалаштирилмоқда. Майдони 16,5 гектарни ташкил қилувчи боғ 14 та турли лойиҳа учун бўлинади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар