Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида “Яшил сайёра” халқаро экология мактаби бўлиб ўтди. Унда Озарбайжон, Беларусь, Молдова, Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Литва каби давлатлардан 115 нафар ёшлар, жумладан ўзбекистонлик фаол ватандошларимиз ҳам иштирок этишди. Тадбирнинг очилиш маросимида МДҲ мамлакатлари маданияти, санъати ва миллий ошхонаси намойиш этилди. Айниқса, Ўзбекистоннинг миллий ошхонаси иштирокчилар орасида катта қизиқиш уйғотиб, “кечанинг энг яхши ошхонаси” дея эътироф этилди.
Олти кун давом этган мазкур тадбирда ватандошлар томонидан Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тарғиб қилиниб, иштирокчиларга Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тақдим этилган тарғибот материаллари (“Ўзбекистонга саёҳат қил!” журналлари, “Ўзбекистонга саёҳат қилиш учун 10 сабаб” қўлланмаси, турли флаерлар ҳамда туризм бренди акс этган футболка, ручка, блокнот ва бошқа эсдаликлар тарқатилди.
“Тадбир иштирокчилари Боку шаҳридаги “Экопарк” ҳамда “Экосфера” мактабида бўлиб, шаҳардаги экологик ҳолат ҳамда экотуризм йўналишида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишишди. Улар билан келгусида шу каби халқаро форум, конференция, ярмарка ва бошқа тадбирларни ўтказмоқчимиз. Шунингдек, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда хорижий мамлакатларда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилишга келишиб олдик” – дейди ватандошларимиз Азамат Толипов ва Нодирбек Ҳуррамов.
Тадбир якунида барча иштирокчилар Озарбайжон Республикаси Спорт ва ёшлар вазирлигининг сертификат ва дипломи билан тақдирланди. Маълумот учун: Мазкур тадбир Озарбайжон Республикаси Спорт ва ёшлар вазирлиги томонидан ўтаказилган Осиё ёшлари орасидаги йирик халқаро экология мактаби ҳисобланади. Уни ўтказишдан асосий мақсад – ёшлар ўртасида экологик маданиятни шакллантириш, атроф-муҳит билан боғлиқ фаолиятни режалаштиришда инновацион ёндашувлардан фойдаланиш, жамоатчилик эътиборини экологияни муҳофаза қилишга жалб қилиш бўйича тажриба алмашишдан иборат. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади