
Ўзбекистон Халқ артисти Юлдуз Усмонова ОАВга берган интервюсида Россияда, хусусан Москвада меҳнат қилаётган ўзбек муҳожирлари ҳақида гапирди, дея хабар қилди Everyday.uz нашри.
“Менинг ўйлашимча ҳар бир инсон ўз ватанини севиши керак. Ўшанда сизда ҳар қандай касбда ижод бўлади. Ватанни севиш керак, ўз халқидан уялмаслик керак.
Мен Москвага келганимда “ўзбеклар бизнинг кўчаларимизни супуришяпти, шуларми сизнинг тингловчиларингиз?” деб сўрашди. Мен уларга “Ҳа, шулар менинг тингловчиларим. Улар ўғирламайдилар, одам ўлдирмайди, ўзгалар устидан кулмайди, тиланчилик қилмайди. Улар пул топади” дедим. Мана шулар бизнинг халқимизга хос хусусиятлар. Мен шу халқнинг томчисиман. Мени улардан ажратиб бўлмайди”, – деди Усмонова ўз интервюсида.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар