11:06 / 02.11.2019
4 489

Ангренда 25 ёшли аёл 20 ёшли йигитни пичоқлаб қўйди (видео)

Ангренда 25 ёшли аёл 20 ёшли йигитни пичоқлаб қўйди (видео)
25 октябрь куни Ангрен шаҳар 5/5 даҳасида жойлашган сартарошхонада ишловчи Гули исмли 25 ёшли аёл ўзи билан бирга яшаб келган Зоҳид исмли танишини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда MY5 телеканалининг «Марказий студия» ахборот дастурида хабар берилди.

Гули ва Зоҳид тунги соат 02:00 ларда ўзаро жанжаллашиб қолишган. Бунинг оқибатида Гули 20 ёшли Зоҳиднинг чап кўкрак қафасига ошхона пичоғи билан бир маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан Гулига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси («Қасддан одам ўлдириш») 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ангренда 25 ёшли аёл 20 ёшли йигитни пичоқлаб қўйди (видео)