21:21 / 03.11.2019
3 111

Қидирувдаги “КАПТИВА” жарима майдонида

Қидирувдаги “КАПТИВА” жарима майдонида
Мажбурий ижро бюросида - қарздор жисмоний шахслар, уларнинг мол-мулклари ҳамда ундирувчига олиб бериш керак бўлган болани қидириш бўйича махсус қидирув бўлимлари фаолият кўрсатиб, бугунги кунда қидирув фаолияти ўзи самарасини бермоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро судининг 2018 йил 15 июль кунги давони таъминлаш ҳакидаги ажримига асосан ундирувчи АТБ “Ҳамкорбанк” Шаҳрихон туман филиали фойдасига қарздор корхона ва бошқалардан кредит тўловини ундириш ҳакидаги фуқаролик иши буйича ҳал қилув қарори чиққунига қадар Шахрихон туман, Ўзбекистон ҚФЙ.да яшовчи М.Исматуллаевага тегишли бўлган 2010 йилда ишлаб чиқарилган “Каптива” русумли автотранспорт воситасини хатлаш тўғрисидаги ижро ҳужжати МИБ Шаҳрихон туман бўлимига келиб тушган.

Ушбу қидирув юзасидан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси Ахборот таъминоти ва қидирув шўъбаси ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида мазкур “Каптива” автомашинаси топилиб, жарима майдонига олиб кирилиши таъминланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қидирувдаги “КАПТИВА” жарима майдонида