11:14 / 04.11.2019
6 048

"Мафтункор ранглар жилоси” республика расмлар танловидан репортаж

"Мафтункор ранглар жилоси” республика расмлар танловидан репортаж
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–3666-сон-қарорига асосан нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш вазирликнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Шунга кўра, вазирлик Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахсларни бирлаштириш ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш бўйича 2018 йилдан бошлаб “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳасини амалга ошириб келмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида навбатдаги муҳим тадбир амалга оширилди. Вазирлик томонидан жорий йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда Ёшлар ижод саройи биносида 7 ёшдан 17 ёшгача ногиронлиги бўлган иқтидорли ёшлар ўртасида расм чизиш бўйича республика кўрик танлови ташкил қилинди.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича биринчи ташаббусини амалга оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этди.
Ушбу танловда ҳудудларда ўтказилган танловларда ғолиб бўлган ногиронлиги бўлган болаларнинг рассомлик маҳоратлари яна бир бор синовдан ўтказилди.

Танлов доирасида ногиронлиги бўлган болалар томонидан яратилган санъат асарларининг кўргазмаси ҳам ташкил қилинди.
Бошқа танловлардан ушбу танловнинг ажралиб туришининг энг катта фарқи шундаки, танловда ҳеч ким иккинчи ва учинчи ўринни эгалламади. Аксинча, танловда иштирок этган болалар уларнинг имкониятлари чекланганлигига қарамасдан ҳаётга бўлган қизиқишлари юқори даражада эканлиги ва бу борада бошқаларга ўрнак бўлганликлари сабабли уларнинг барчаси 1-даражали диплом билан тақдирландилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Мафтункор ранглар жилоси” республика расмлар танловидан репортаж