Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилади. Президентнинг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Низомга киритилиши мўлжалланган ўзгартиришларга кўра, хорижга чиқиш биометрик паспортига вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги ҳақида киритиладиган қайд ўрнига турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги қайд этилади.
Шунингдек, хорижга чиқиш биометрик паспортига ички ишлар органлари бўлинмалари томонидан вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги қайд ўрнига турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги ҳақидаги қайд киритилади.
Бундан ташқари, фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун доимий пропискада турадиган ёки турган жойи бўйича ҳисобга олинган жойларидаги маълумотларни йиғиш пунктига ёки консуллик рўйхатига олинган маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қиладилар.
Фуқаронинг доимий пропискаси мавжуд бўлмаган тақдирда хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун у олдинги рўйхатда турган жойи бўйича маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилиши мумкин.
Пропискага оид маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолларда фуқаро хорижга чиқиш паспортини олиш учун турган жойи бўйича ҳисобга олинган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилиши мумкин.
Хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқолган тақдирда фуқаро дарҳол доимий пропискада турадиган ёки турган жойи бўйича ҳисобга олинган ва консуллик рўйхати бўйича маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилиши шарт, мазкур пункт қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартиб-таомилларни амалга оширганидан кейин ушбу Низомда назарда тутилган тартибда фуқарога янги хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш масаласини ҳал қилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди