11:30 / 07.11.2019
2 849

Тошкентнинг бир нечта кўчасида 8 ноябргача ичимлик суви ўчирилади

Тошкентнинг бир нечта кўчасида 8 ноябргача ичимлик суви ўчирилади
Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Махтумқули ва Оҳангорон кўчалари кесишмасидаги ичимлик сув тармоғида таъмирлаш ишлари амалга оширилаётгани муносабати билан жорий йилнинг 6 ноябрь куни соат 23:00 дан 8 ноябрь куни соат 06:00 га қадар Мирзо Улуғбек туманидаги айрим кўчаларда вақтинча ичимлик суви таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабар берилишича, қуйидаги кўчаларда 8 ноябрга қадар ичимлик суви бўлмайди:

- Паркент кўчаси;

- Паркент 3-берк кўчаси;

- Паркент 4-берк кўчаси;

- Иссиқ сув кўчаси;

- Иссиқ сув 1-тор кўчаси;

- Қарноқ кўчаси;

- Мирзо Улуғбек тумани ДСЭНМ биноси

Шаҳар ҳокимлиги томонидан маълум қилинишича, «Сувсоз» ДУК томонидан ушбу манзилларга ичимлик сувини етказиб бериш чоралари кўрилади.

Шаҳар ҳокимлиги аҳолидан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентнинг бир нечта кўчасида 8 ноябргача ичимлик суви ўчирилади