
Октябрь ойида мактаб ўқувчиси иштирокида тарқалган видеони сиз ҳам кўрган бўлсангиз керак...
Унда, журналист Ҳасанбой Сатторов 8-синф ўқувчиси Зафардан интервью олган эди. Суҳбатда маълум бўлишича, 14 яшар болакай аллақачон катта ҳаётнинг синовларидан ўтиб келяпти. У бозорда аравакашлик қилиб, онасига рўзғор тебратишга ёрдам бераётгани ҳақида ийманиб, кўзидаги ёшини яшира олмай гапириб берганди.
Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган ушбу суҳбат ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Ҳатто, аксарият санъаткорларимиз ҳам бу боланинг жасорати ва оилапарварлигига тан беришган. Унга бўлган ҳурматини инстаграм тармоғи орқали изҳор этганлар ҳам бўлди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев эса уни излаб ҳам топди. Ва уни оила аъзолари билан айни кунларда бўлиб ўтаётган яккахон концерт дастурига таклиф этди. Аммо хонанда бу билан чегаралангани йўқ. У болакайга Миср давлатининг Шармал Шейх шаҳрида 10 кун дам олиб келиши учун йўлланма ҳам туҳфа этди. Аммо Зафардан танлов ҳам бор. Хоҳласа, 10 кунлик саёҳатга бориши ёки сафар ҳаражати пулларини олиши мумкин. Ихтиёр унинг ўзида.
Нима ҳам дердик, санъаткорларимизнинг саҳоватпешалигига кўз тегмасин! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар