20:19 / 11.11.2019
2 709

Қозон шаҳридаги бош консулликда сайловчилар учун учрашув ташкил этилди

Қозон шаҳридаги бош консулликда сайловчилар учун учрашув ташкил этилди
Фото: Қозон шаҳридаги бош консуллик
Ўзбекистон Республикаси муҳим сиёсий жараён қаршисида турибди — 2019 йил 22 декабрда Олий Мажлис қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлиги учун сайлов бўлиб ўтади.

Шу жумладан хорижда бўлиб турган ҳамюртларимиз сайловда иштирок этишларини таъминлаш учун ҳам бир қатор тадбирлар олиб борилмоқда. Илгари фақатгина консулликда расмий рўйхатдан ўтган ўзбекистонликлар сайловда иштирок этиш имконига эга бўлар эди. Бундун буён хорижий давлатларда вақтинча ёки доимий истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари дипломатик вакилликларда ташкил этилган сайлов участкаларида ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги бош консуллигида ташкил этилган 52-сайлов участкасида Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлиги учун ўтказиладиган сайлов олдидан сайловчилар билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда ўзбек диаспораси вакиллари, талабалар ва фаоллар иштирок этишди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қозон шаҳридаги бош консулликда сайловчилар учун учрашув ташкил этилди