date
views 2 477

“Яшил” йўлакда тиббиёт буюмларини олиб ўтиш режаси панд берди

“Яшил” йўлакда тиббиёт буюмларини олиб ўтиш режаси панд берди
Сифати кафолатланмаган тиббий буюмларни мамлакатимизга яширинча, тегишли хужжатларсиз олиб кирилишига қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Самарқанд аэропортига хориждан учиб келган фуқаро А.Н. белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 2538 дона турли тиббиёт буюмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Яшил” йўлакда тиббиёт буюмларини олиб ўтиш режаси панд берди