Тошкент вилоятида 2019 йил пахта ҳосили йиғим-теримининг бориши тўғрисида

  • 14 ноябрь 2019, 16:38
  • 799
  • Жамият
  • Тошкент вилоятида 2019 йил пахта ҳосили йиғим-теримининг бориши тўғрисида
    Вилоятда 2019 йил ҳосили учун 73 минг гектар майдонда ғўза парвариш қилинди. Жорий йилда вилоятда 219 минг 600 тонна пахта хом ашёсини етиштириш учун 1 минг 394 нафар фермер хўжаликлари ҳамда 6 та пахта-тўқимачилик кластерлари билан контрактация шартномалари тузилиб, ўртача ҳосилдорлик гектарига 30,1 центнерни ташкил этди.

    Вилоятда 806 та пахта йиғим-терим отрядлари ташкил этилиб, уларга 161 минг нафар теримчилар бириктирилди. Шундан, 42 минг нафарини фермер хўжаликлари ва кластерларнинг ишчилари, 62 минг нафарини уюшмаган аҳолининг кўнгилли теримчилари ташкил этади.
    Бундан ташқари, вилоятнинг мева-сабзавотчилик туманлари ва шаҳарлардан жами 57 минг нафар ҳашарчилар вилоятнинг пахта етиштирувчи туманларига ёрдамга жалб этилди.

    Ҳашарчи теримчилар сонидан келиб чиқиб, вилоятнинг пахта етиштирувчи туманларида 1 минг 360 та ётоқ жойлари терим мавсумига тайёрлаб берилди.
    Шунингдек, терим мавсуми учун зарур бўладиган 806 та транспорт трактори, 1 минг 612 та тиркама, 1 минг 612 та ёпинчиқ, 242 минг та фартук, 1 минг 612 та тарози, қозон-ўчоқ, самовар, сув сақлаш баклари ва керакли жихозлар билан хизмат кўрсатилмоқда.

    Белгиланган марра чизиғига биринчилардан бўлиб, Чиноз тумани пахтакорлари етиб келишиб, бирин кетин Қуйичирчиқ, Пискент, Ўртачирчиқ, Оққўрғон, Юқоричирчиқ ва Бўка туманлари шартномавий режани ортиғи билан бажариб, мавсум якунига қадар Янгийўл ҳамда Бекобод туманлари пахтакорлари ҳам марра сари олға боришга интилишмоқда.
    Йиғим терим ишларининг уюшқоқлик билан боришида Инспекциянинг вилоят ҳамда туман бўлимлари ходимлари фаол иштирок этишмоқда.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Тошкент вилоятида 2019 йил пахта ҳосили йиғим-теримининг бориши тўғрисида