«Справка»ни тасдиқловчи «справка»... Марказий сайлов комиссияси қандай изоҳ беради?

  • 15 ноябрь 2019, 11:00
  • 400
  • Жамият
  • «Справка»ни тасдиқловчи «справка»... Марказий сайлов комиссияси қандай изоҳ беради?
    Коллаж: «Xabar.uz»
    Телеграмдаги каналларнинг бирида «Ҳужжатсиз тан олинмайдиган ҳужжат» сарлавҳаси остида Марказий сайлов комиссиясининг бейджиклари юзасидан танқидий пост қолдирилди.
    Келтирилган ҳолат машҳур сўз усталарининг «справка»нинг «справка» эканини тасдиқловчи «справка» талаб қилиниши ҳақидаги машҳур ҳангомасини эслатиб юборади.

    Фото: «Platforma.uz»
    «Бугун айрим журналист ва блогерлар сайлов кампаниясини ёритиш учун Марказий сайлов комиссиясидан аккредитациядан ўтганликларини тасдиқловчи бейджикларни қўлларига олишди.

    Бу ҳужжат муҳим сиёсий тадбирни ёритишда ОАВ вакилларига катта имконият беради. Бироқ, ўта жиддий деб қаралаётган жараённинг «ташриф қоғози»да одамни ҳайрон қолдирадиган шундай жумла бор: «Шахсни тасдиқловчи ҳужжат кўрсатилганида ҳақиқий ҳисобланади».

    Бу нимани англатади? Узоқ йиллар қон-қонимизга сингдирилган «сиёсий ҳушёрлик»дан, бюрократиядан ҳали-ҳануз воз кеча олмаганимизними? Ғалати-да. Бу бейджик бўлса, уни олиш учун ҳам бир қанча ҳужжат тақдим қилинган бўлса... Шахсни тасдиқловчи ҳужжатсиз эса у тан олинмаса, унда аккредитация нега керак?», дейилади изоҳда.

    Дарҳақиқат, наҳотки шундай муҳим кампанияда ҳали ҳам эски услубларга таяниб юрган бўлсак? Журналист ва блогерлар, умуман, аккредитациядан ўтган исталган киши ҳали ҳам шу бейджикнинг ўзи билан фаолиятини олиб бора олмаса? Сайлов комиссиядагилар бу бейджикларни қалбакилаштириш мумкин, деган важни келтиришлари мумкин, лекин уни тайёрлашда бугунги кунда кенг тарқалган QR-кодли қилиб чиқариш мумкин эдику! Шунда шубҳа туғилганида бейджикни оддий смартфон орқали осонгина текшириб кўриш мумкин бўларди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » «Справка»ни тасдиқловчи «справка»... Марказий сайлов комиссияси қандай изоҳ беради?