21:59 / 15.11.2019
2 669

МИБ: Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси ўртасида Меморандум имзоланди

МИБ: Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси ўртасида Меморандум имзоланди
Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Ўзбекистоннинг таклифига биноан Қирғиз Республикасининг Олий суди ҳузуридаги Суд департаменти (кейинги матнларда – Қирғиз Республикаси Суд департаменти) директори К.М.Капалов бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва Қирғиз Республикаси Суд департаменти ўртасида икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш, шунингдек икки давлатнинг мажбурий ижро хизматлари ўртасида устувор йўналишлар ва истиқболдаги режаларни амалга оширишда ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари кўзда тутилган.

Таъкидлаш жоизки, бу икки мамлакатларнинг тарихий узвий боғлиқлигини ҳамда ўзаро иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан алмашиниш ўсиб бораётганлигини ҳисобга олганда, Қирғиз Республикаси ва Ўзбекистон манфаатларига жавоб берадиган икки идоралар ўртасидаги фойдали ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга.

Ташриф доирасида, Бош прокуратурада Қирғиз Республикаси Суд департаменти ва Бюро раҳбарлари ўртасида расмий музокаралар ўтказилди.
Қирғиз Республикаси Суд департаменти ва Бюро ўртасида келгусида икки томонлама англашув ва ҳамкорлик қилишнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланувчи Меморандум имзоланди.

Меморандумда икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашни назарда тутувчи, маълумот ва тажриба алмашиш, ҳамкорликдаги тадбирларни ўтказиб бориш, шунингдек суд қарорларининг мажбурий ижро қилиш масалалари юзасидан бевосита маслаҳатлашувларни ўрнатиш назарда тутилган.

Бош прокуратурада Мажбурий ижро бюроси фаолияти ва Ўзбекистон Республикасидаги суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижроси этиш тизимига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди. Қирғиз Республикаси делегациясига Ўзбекистон Республикасининг мажбурий ижро тизимидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Шундан сўнг, Қирғиз Республикаси Суд департаменти делегацияси Бош прокуратура Академиясига ташриф буюрди. Академияда икки давлатнинг вакиллари ўртасида “Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаcида мажбурий ижро тизими” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Бундан ташқари, Қирғиз Республикаси делегацияси Мажбурий ижро бюроси марказий маҳкамасига ҳам ташриф буюриб, қисқача Бюро фаолияти билан танишди.

Меҳмон делегациясида, МИБ фаолиятига татбиқ этиб келинаётган ахборот-коммуникация технологиялар, бошқа идоралари билан ахборот алмашинуви, ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими, электрон савдо майдончаси орқали ижарага бериш механизмлари ва яратилаётган бошқа янгиликлар алоҳида қизиқиш туғдирди.

Шу боис, Қирғиз Республикаси делегацияси Ўзбекистон Респукбликаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги
“Е-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукционларни ташкил қилиш марказига ташриф буюрди. Қирғиз Республикаси аъзолари Бюро томонидан охирги йилларда мажбурий ижро соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли эришилаётган натижаларни юксак баҳолади.

Келгусида икки томонлама муносабатларни йўлга қўйиш, ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича самарали ҳамкорлик қилиш, шуниндек, хориж давлатлари ҳудудидаги қарздорлар ҳамда уларнинг мол-мулкларини ва даромад манбаларини қидириб топиш масалалари бўйича истиқболли ишларни амалга оширишни белгилаб олишди.

Бош прокуратура ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюроси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси ўртасида Меморандум имзоланди