Пойтахт ҳокими «шесть секунд»да кимларни «гей»га айлантирмоқчи?

  • 16 ноябрь 2019, 21:14
  • 3 968
  • Жамият
  • Пойтахт ҳокими «шесть секунд»да кимларни «гей»га айлантирмоқчи?
    Ижтимоий тармоқларда яна бир аудио тарқади. Овози Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевники дейилаётган аудио илонлар пўст ташлаворгудай ҳақорат, пўписа ва тажовузларга тўла!

    Катта эҳтимолки, ҳақорату пўписалар оммавий ахборот воситалари ходимларига қаратилган. Афтидан, амалдор ОАВдаги танқидлардан ғазабда. Жазавага тушиб айтадики:
    «...Бир ҳафта олдин мени(нг) заводим ишлаб чиқарган маҳсулотларимни п...дан олиб, п...ққа солади. Монополия, «Artel» дабдала дейди». Бир ҳафтадан кейин (10 минг доллар берсанг) ўша маҳсулотни мақтаб чиқади, реклама асосида дейди. Ким ўзи улар? Они твари последние (Жирканч маҳлуқлар улар). Онанинг боласими булар, ё итнинг боласими? Принципи йўқ, ифлос бедолага (қашшоқ)!»

    Русча-ю ўзбекча аралаш-қуралаш «лутфлар»да яна шундай гаплар бор:
    «Петухлар (хўрозлар) келяпти буерга, ҳаммаёқдан келиб ўзича ҳаммани иснодга қўяди. Я могу так сделать, что вас в махалле не примают (Мен шундай қилишим мумкинки, сизларни маҳаллада қабул қилишмайди). Это я смогу (Бу қўлимдан келади). Так могу сделать ваши родители издевались (шундай қилишим мумкинки, ота-онанг иснодда қолади). Я так могу сделать даже соседи (шундай қилишим мумкинки, ҳаттоки қўшниларинг) кўришганда уялиб қолиши мумкин.

    Я могу это сделать. Что, мне трудно что ли объявить вас геем? (Мен буни қилишим мумкин. Нима, менга сизларни гей деб эълон қилиш қийинми?) Это легко! (Бу жуда осон) Легко! (Осон) Свобода слова! (Сўз эркинлиги!) Я за шесть секунд вас посажу в одно такси с геем, и всё! (Мен олти сония ичида сизларни гей ўтирган таксига ўтқазаман, бўлди!) Фотографириют и вас объявляют геем (Сизларни фотосуратга олишади ва гей деб эълон қилишади).

    Ёқадими раҳбаримизга, ёқмайдими, менинг ўзимнинг ҳам характерим бор. Я могу это делать (Мен қила оламан буни). Шесть секунд могу сделать! (Олти сонияда қила оламан). Организовать могу (Ташкиллаштира оламан). Или сомневаешься? (Ёки шубҳа қиляпсанми?) Тушунтиролдимми?!

    Икки-уч кун биттанг бесабаб уйдан чиқиб кетларинг, йўқолиб қолларинг… Уч кун бесабаб биттанг уйдан чиқиб кетларинг! Вы хотите этого? (Сизлар буни истайсизларми?) Уч кун йўқ бўлиб қолса, ҳамма жим-жит! Ў-ў-ў, сан тирикмисан, ҳеч ким хабар олмайди, айтиб қўяй, сани! У ер - бу ерда ёзишади, бир ҳафтадан кейин унутишади. Бўлди! Қаердадир чўкиб ўлгандурда дейишади. И всё (Бўлди). Ҳаёт шунақа!»


    «Оташин нутқ» муроса оҳангидаги гаплар билан якунланади:
    «Шунинг учун, лучше с нами работайте (яхшиси биз билан ишланглар). Если у вас какой-то проблема будет помогите нам, чтобы мы решили эту проблему (Агар сизларда қандайдир муаммо туғилса, биз муаммони ечишимизга имкон беринглар)».

    Агар овоз ҳақиқатда Жаҳонгир Ортиқхўжаевники бўлса, демак, у «ҳақоратлар пойга»сида Фарғона вилояти ҳокимини ҳам чангда қолдириб кетибди.
    Буни шунчаки қолдириб бўлмайди. Демак, вазият ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ойдинлик киритишни талаб қилади. Шунингдек, Президент Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги ҳам ўз муносабатини билдириши мақсадга мувофиқдир.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Пойтахт ҳокими «шесть секунд»да кимларни «гей»га айлантирмоқчи?