
Қисқа танаффусдан сўнг Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев яна жамоатчилик эътибори марказига қайтган кўринади.
Ижтимоий тармоқда овоз уники экани иддао қилинаётган шахснинг аудиоси тарқалгани айтилмоқда. Унда амалдор ва тадбиркор ўртасидаги қисқа суҳбат, қандайдир лойиҳани рад этилиши ва (тадбиркорнинг) залдан ҳайдаб юборилиши, шунингдек, «ўртоқ полковник»ка унинг соқоли ва сочини яхшилаб қирдириш буюрилганини илғаш мумкин деб ёзади "Хабар" нашри.
Амалдор: «Шерзод» фермер хўжалиги…. Ипотекабанк. Соқолини қаранглар! Танийсизми, бу кишини? Фермер хўжалигининг бошлиғимисиз?»
Тадбиркор: «Иш юритувчисиман. Хўжайин Тошкентда эди.»
Амалдор: «Илтимос қилса, келавердингизми ўрнига?»
Тадбиркор: «Йўқ, йўқ, йўқ.»
Амалдор: «Ўчир бу лойиҳани! Тушунтиришингга ҳам, бошқанггаям, хўжайинггаям салом айтиб қўй. Бор, залдан чиқ, бор.» Сўнг: «Ўртоқ Қобулов, соқолиниям, сочиниям ялтиллатиб, қирдириб олинг. Қаранг, соқолини ҳам, сочини ҳам анақа қилинг. Хўпми, давай, бўлинг!»
Фарғона вилояти ҳокими матбуот котиби Муҳаммаджон Обидов овоз эгаси Ш. Ғаниев эканини инкор этмабди. Бироқ ҳолатни таҳқир эмас, шунчаки «танбеҳ» сифатида талқин қилади. Ажаб, гўзал илтифот-у ширин лутфсиз гапирилмайдиган Фарғонада тадбиркорнинг бу тарзда йиғилишдан ҳайдаб солиниши шунчаки «танбеҳ» бўлса, «таҳқир» қандай бўларкин?!
Фарғона вилоятиЖамоатчилик эътибориШуҳрат ҒаниевТадбиркор суҳбатиАмалдор лойиҳасиИжтимоий тармоқ Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар