10:42 / 17.11.2019
3 991

Уйи «снос»га тушган самарқандлик аёл: «Ҳокимга ҳам, уч боламга ҳам ўт қўйиб юбораман» (видео)

Уйи «снос»га тушган самарқандлик аёл: «Ҳокимга ҳам, уч боламга ҳам ўт қўйиб юбораман» (видео)
Самарқанд вилояти Паяриқ тумани Мирзо Улуғбек маҳалласи Катта Чопар кўчасида бир гуруҳ фуқароларнинг уйи «снос»га тушди. MY5 телеканалининг «Марказий студия» кўрсатуви мухбирлари уйи бузилиши ҳақида огоҳлантириш олган фуқаролар билан суҳбатлашди.

«Ўт қўяман, ҳокимигаям, учта боламгаям, бошқа чорам йўқ. Уйим бузилса мен кўчада қоламан. 5 йил Туркияга бориб ишлаб келиб, бу уйни пулга сотиб олганман. Уйга ҳужжат қилгандим, ҳужжатни ҳам ноқонуний дейишяпти. Емай ичмай қилганман бу ҳужжатни», — дейди шу кўчада яшовчи аёллардан бири.

Яна бир фуқаронинг айтишича, унинг ўғиллари уй қуриш учун 10 йил Россияда ишлаган. «400 миллион сўм кетди шу уйни қуришга», дейди у.
Паяриқ тумани ҳокимлиги фуқароларнинг уйлари ноқонуний ерга қуриб олинганини таъкидламоқда.

«Снос»га тушган уйларнинг баъзиларида кадастр ҳужжати қилинган, баъзиларида эса йўқ. Паяриқ тумани ҳокими Дилшод Мусинов «снос» масаласи бўйича аҳолига изоҳ берди.

«Агар ноқонуний қарор чиқариб берган бўлсам мен ҳам тайёрман жавоб беришга. Суд қарори билан хулоса қилинади. Фуқароларга худди ўзларининг уйлари каби уй қуриб берилади, шундан сўнг бузилади», – дейди ҳоким.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Уйи «снос»га тушган самарқандлик аёл: «Ҳокимга ҳам, уч боламга ҳам ўт қўйиб юбораман» (видео)