10:50 / 17.11.2019
3 218

«Адолат» партияси Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг тарқаган аудиосига муносабат билдирди

«Адолат» партияси Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг тарқаган аудиосига муносабат билдирди
Фото: «Адолат»
«Адолат» социал-демократик партияси Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ижтимоий тармоқларда тарқаган журналистларни ҳақоратлаган ва таҳдид қилган аудиоси инсон ҳуқуқлари ва унинг шаъни, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқларининг бузилиши деб ҳисоблашини маълум қилди.

Партиянинг баёнотида кейинги уч йилда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерларга эътибор ўзгаргани, мамлакатда сўз эркинлиги қўллаб-қувватланаётгани, соҳанинг чинакам «тўртинчи ҳокимият» даражасига кўтарилишига эришилаётгани ҳақида тўхталиб, ОАВни рағбатлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилганда айрим раҳбарларнинг, хусусан, ижро ҳокимияти мутасаддиларининг ушбу касб вакилларига нисбатан бундай муносабати кишини жиддий ўйлантиришини маълум қилган.

«Нега баъзи мансабдорлар ўз фаолиятида ОАВга суянишнинг ўрнига беписандлик билан ёндашмоқда? Нима сабабдан аввалги баъзи мутасаддиларнинг «ҳурмача» қилиқларидан пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тўғри сабоқ чиқармади? Ҳокимнинг оғзидан янграган сўзлар нафақат журналист ёки блогер, балки эшитган ҳар бир қулоқ учун оғир ботади. Инсон ҳуқуқлари устувор жамиятда бу ҳолатни қандай ҳазм қилиш мумкин?

Ушбу ҳолатга Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ҳимоявий чора кутиб қоламиз.

Шунингдек, журналист ва блогерларни мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ижросини таъминланишидаги ҳиссасини ҳамда жамиятимизда адолатни ўрнатишдаги фаоллигини эътироф этган ҳолда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга нисбатан қонунда белгиланган тартибда қатъий чора кўрилишини сўраймиз», – дейилади баёнотда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Адолат» партияси Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг тарқаган аудиосига муносабат билдирди