Тошкент шаҳри марказидаги «Матбуот уйи» биноси яна сотувга қўйилди. E-ijro auksion очиқ аукционда бу биносининг сотуви ҳақида яна эълон берилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қайд этилишича, матбуотчилар кўчаси 32-уйнинг майдони 9.890 кв.м бўлган 7 қаватдан иборат бинонинг 3,4,5,6,7 қаватлари ва чордоқ қисми Иқтисодий суднинг ижро ҳужжатига асосан сотувга қўйилган.
18 750 000 000.00 сўм билан савдога қўйилган мазкур бинода асосан матбуот вакиллари, яъни бир нечта газета ва журналлар таҳририятлари жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳам «Матбуот уйи» биноси очиқ аукционга қўйилган эди. Бироқ маълум вақт ўтгач, Тошкент шаҳар ҳокимияти мазкур иш ҳужжатлари қайта кўриб чиқилганини маълум қилиб, муаммони ижобий ҳал этганди.
Яъни, жамоатчиликнинг фаол қаршилиги ва мутасаддиларнинг мавжуд муаммоли масалага ечим топиши оқибатида бино кредит гаров таъминоти сифатида бекор қилинган ва «Матбуотчилар уйи» журналистларда, яъни аввалгидек, Тошкент шаҳар ҳокимияти тасарруфида (балансида) қолганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди