date
views 3 071

Тошкентда 4та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда 4та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Интернет тармоғида пойтахтдаги Гидрометмарказ яқинида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси акс этган суратлар тарқалди.

Тошкент ИИББнинг маълум қилишича, 2019 йил 18 ноябрь куни соат 10:40да Осиё ва Чингиз Айтматов кўчалари кесишмасида 29 ёшли Д.К. бошқарган Spark русумли автомобиль светофорнинг тақиқловчи ишорасига тўхтаган уч нафар машиналарга тўқнашган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Автомобиллардан бири, ўз навбатида, олдида турган Matiz’га урилган. ЙТҲ сабаби: Д.К.нинг айтишича, автомобилининг тормоз тизими ишдан чиққан. Ҳодиса туфайли ҳеч ким жабр кўрмади.

“Ҳурматли ҳайдовчилар! Транспорт воситангизнинг техник ҳолатига эътиборлироқ бўлинг. Айниқса об-ҳаво совуқлигида. Ҳавони совиб бориши билан тормоз масофаси узайиб боришини унутманг. Йўлларда ўзингизни эҳтиёт қилинг!” - дейилади ИИББ маълумотида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 4та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди