16:38 / 19.11.2019
2 824

МИБ ёрдами кўплаб оилаларга мадад бўлмоқда

МИБ ёрдами кўплаб оилаларга мадад бўлмоқда
С.Азимов Наманган туманининг “Муллакудинг” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади.
Ҳудудга бириктирилган давлат инспекторининг куни кеча ушбу хонадонга ташрифи оила аъзоларини кўнглини тоғдек кўтарди. Боиси, ушбу хонадонинг фойдаланилган электр энергиясидан 500 минг сўм қарздорлиги тўпланиб қолган эди. Оила рўзғоридан орттириб ушбу қарздорликни тўлашга қийналишаётган эди.

Бюронинг туман бўлими ташаббуси билан ушбу хонадоннинг қарздорлиги ҳомийлик асосида тўлаб берилди.
Дарҳақиқат, МИБ ташаббуси билан туманда амалга оширилаётган бундай саховат тадбирлари кам таъминланган оилаларга мадад бўлмоқда.
Хусусан, Оқ ер маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Норқўзиевлар хонадонининг электр энергиясидан бўлган 400 минг сўм қарздорлиги ҳам саховатпеша хомийлар ёрдамида тўлаб берилди.

- Мамлакатимизда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш, улардан доимо хабар олиш, саховат тадбирларини кўрсатиб бориш устувор вазифалардан бир саналади, дейди Бюронинг туман бўлими бошлиғи Ҳ.Қурбонов.

Айнан шундан келиб чиққан ҳолда 51 та маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар рўйхати шакллантирилди. Қарздорликлари ҳомийлар ёрдами билан тўлаб берилмоқда. Шу кунга қадар 4 нафар фуқароларнинг 1 млн 50 минг сўм қарздорликлари бартараф этилди.
Хайрия тадбирлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ ёрдами кўплаб оилаларга мадад бўлмоқда