
Жиззахда 2004 йилда туғилган 9-синф ўқувчиси ўғил фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
14 ноябрь куни Жиззах шаҳар «Маданият» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 5-сонли ўрта мактабнинг 15 яшар ўқувчиси соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиалига мурожаат қилган. Шифокорлар унинг ҳомиладор эканлигини аниқлаб, Жиззах вилояти перинатал марказига йўлланма берган.
У шу куннинг ўзида 1-туғруқ бўлимида 34 ҳафталик ўғил фарзандни дунёга келтирган.
Ҳолат юзасидан 19 ноябрь куни Жиззах шаҳар ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг январида Тошкентдаги мактабларнинг бирида 8-синф ўқувчиси, Фарғона вилояти Бешариқ туманида 14 ёшли қиз ҳомиладор бўлиб қолгани ҳақида хабар берилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар